Апрель ойида GM Uzbekistan автомобиллари савдоси Россияда 5 фоизга камайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Апрель ойида GM Uzbekistan автомобиллари савдоси Россияда 5 фоизга камайди

 Апрель ойида GM Uzbekistan автомобиллари савдоси Россияда 5 фоизга камайди

2016 йилнинг апрелида Россияда GM Uzbekistan АЖ ҚК автомобиллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга камроқ сотилди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

Ушбу ой давомида Россияда жами 1571та машина сотилган.

2016 йилнинг январь—апрелида GM Uzbekistan АЖ ҚК жами 6103та автомобиль сотди, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кам демакдир.

Компания маҳсулотлари орасида энг кўп сотилгани Gentra бўлиб қолмоқда: апрель ойида 1078та шу русумдаги автомобил сотилган (-13,4 фоиз). Йил бошидан буён сотилган Gentra автомобиллари сони 4386та (+1,8 фоиз). Натижада, автомобил "Автостат" томонидан тузилган Россиядаги энг харидор 25 автомобиль қаторига киритилган.

Айни вақтда Ravon Gentra Россия бозорида 439 минг рублдан таклиф этилмоқда. Ravon R2 1,5 литр сиғимли тўрт цилиндрли двигателга эга. Агрегатнинг иш коэффициенти 107 от кучига тенг. Модель 12,4 сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади. Максимал тезлиги соатига 161 километрга тенг.

2016 йилнинг иккинчи ярмида Россия бозорида Ravon Gentra седанининг янги қиёфадаги (рестайлинг) модели пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Россияда Gentra седанидан ташқари, Matiz ва Ravon R2 (Chevrolet Spark аналоги) автомобиллари сотилмоқда. Келгусида Ravon Nexia R3 (Chevrolet Aveo аналоги) ва R4 (Chevrolet Cobalt аналоги) тақдим этилади.

GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Россия бозоридаги улуши январь—февралда 1,5 фоизни ташкил этганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru