Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

Бугун эрта тонгдан Кадишева номи билан машҳур бўлган “Авиасозлар деҳқон бозори” дарвозаси олди ҳеч нимага тушунмаган харидорлар билан тўлиб-тошди. Улар ёпиқ дарвозадан бозор ичкарисидаги тартибсизликни кузатишди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

Бозор якшанба куни одатдаги тартибда ишлади. Бугун соат 8.00 дан бошлаб барча чодир ва соябонлар бузиб ташланди, дўконлар ёпилди. Бозор ёнидаги устунга “Санитария куни” деган ёзув илиб қўйилган. Бозор маъмурияти бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган. Гувоҳларнинг айтишича, кеча бу ерда санитария ва солиқ ходимлари томонидан бир қанча текширувлар ўтказилган, шундан кейин бозор ёпилган. Бир қанча гўшт, сабзавот, мева-чева, буюм савдо расталари кечаси бузиб ташланган.
Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

“Новости Узбекистана” сайти таҳририяти Яшнабод туман ҳокимияти маъмурияти билан боғланганда, улар бозорни бузиб ташлаш, қайта реконструкция қилиш ҳақида гап бўлмаганлигини, “Санитария куни” муносабати билан ёпилганлигини, бугун тушдан кейин бозор дарвозалари очилиб, одатдаги тартибда иш бошлашини билдирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru