Конверсион карталардан нақд пул ечиб олиш чекланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Конверсион карталардан нақд пул ечиб олиш чекланди

Конверсион карталардан нақд пул ечиб олиш чекланди

Ўзбекистон банклари 1 июлдан конверсион карталардан фойдаланишга чеклов жорий этди. Мазкур маълумотни «Газета.uz» мухбирларига бир қанча банклар вакиллари тасдиқлади.

Банкоматларда конверсион карталардан нақд пул ечиб олишда ойига 300 АҚШ доллари ҳажмида меъёр белгиланди (авваллари кунлик меъёр 100 доллар эди).

Бундан ташқари, учта мамлакат — Туркия, Хитой ва БААда конверсион карталар улгуржи ва чакана савдо муассасалари терминалларида тўлов учун қабул қилинмайди. Бир вақтнинг ўзида, аввал бўлгани каби, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, даволаниш ва таълим олиш учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Мазкур ўзгариш тўғрисида фақатгина KDB Bank Uzbekistan ўз сайтида расман хабар қилди. Хабарда қайд этилишича, бу каби чоралар юқорида санаб ўтилган мамлакатларда конверсион карталардан белгиланмаган тартибда фойдаланиш ҳолатлари учраётгани сабабли жорий этилди.

Жисмоний шахслар расмий курс бўйича хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлган конверсион карталар 2013 йил 1 февралдан жорий этилган бўлиб, улардан фақатгина чет элда фойдаланиш мумкин. Ўша йили банкларга аҳолига нақт пулда чет эл валютасини сотиш ҳам тақиқланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru