Россияга валюта келиши 2014 йилдан биринчи марта нолга тушиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияга валюта келиши 2014 йилдан биринчи марта нолга тушиб кетди

Россияга валюта келиши 2014 йилдан биринчи марта нолга тушиб кетди

Россия Банки маълумотларига кўра, Россияга хорижий валюта келиши икки йил ичида биринчи марта нолга тушиб кетди. Тегишли маълумотлар Марказий банк сайтида чоп этилган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Банк материалларида мамлакатга валюта келиши ва кетиши ўртасидаги фарқ 2016 йил 2-чораги бўйича 3,4 млрд долларни ташкил қилгани таъкидланган. Бу 1-чоракдагидан 3 марта ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 марта камроқдир.

Марказий банк статистикасидан Россия икки йил ичида биринчи марта ишлаб топгандан кўра кўпроқ валюта харажат қилгани келиб чиқмоқда. Валюта чиқиб кетиши 1,84 млрд долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Россиянинг халқаро захиралари 1 июль ҳолатига кўра 392,756 млрд долларни ташкил қилгани маълум қилинганди. Бир ой аввал бу қиймат 387,716 млрд долларни ташкил қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru