Жаҳон банки Аргентинага 845 миллион доллар кредит берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳон банки Аргентинага 845 миллион доллар кредит берди

Жаҳон банки Аргентинага 845 миллион доллар кредит берди

Аргентина ҳукумати инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун Жаҳон банкидан умумий қиймати 845 млн доллар бўлган учта кредит олади. Бу ҳақда 12 июлда Аргентина иқтисодиёт ва молия вазири Альфонсо Прат-Гайни сўзларидан хабар беради “Кун”.

"Биз охирги икки ҳафтада Жаҳон банки раҳбарияти Аргентина учун учта муҳим лойиҳани маъқуллаганини маълум қилишдан хурсандмиз", деб айтди Прат-Гай Жаҳон банки бошқарувчи директори Шри Мулиани Индравати иштирок этган матбуот-анжуманида.

Хусусан, Жаҳон банки аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларидан бўлган болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш дастурига 600 млн доллар ажратади. Яна 200 млн доллар Буэнос-Айресдаги тошқинларни бартараф этиш ишларига йўналтирилади. Прат-Гайнинг таъкидлашича, "бу Жаҳон банки томонидан охирги 5 йил ичида маъқулланган биринчи инфратузилмавий лойиҳа" бўлди. Яна 45 млн доллар кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантирувчи дастурга ажратилади.

Индравати "Аргентинанинг халқаро саҳнага қайтишга уриниши дунёда ижобий баҳоланаётганини" айтди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru