Қозоғистон нефть қазиб олишни камайтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистон нефть қазиб олишни камайтирди

Қозоғистон нефть қазиб олишни камайтирди

Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат 2016-йил январь-июнь ойларида 32,975 миллион тонна нефть қазиб олган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга кам демакдир.

Ҳисобот даврида газ конденсати қазиб олиш кўрсаткичи 5, 815 млн. тонни ташкил этган ва ўтган йилгига нисбатан 9,9 фоизга қисқарган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг илк яримйиллигида Қозоғистонда 10,083 миллиард кубметр табиий газ (6,3 фоизлик пасайиш) ва 12,658 миллиард кубметр ҳажмда нефть йўлдош гази қазиб олинган (3,5 фоизлик ўсиш қайд этилган).

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru