22:52 / 02.03.2015
11 715

Алишер Усмонов жаҳоннинг энг бой одамлари рейтингида 71-ўринни эгаллади

Алишер Усмонов жаҳоннинг энг бой одамлари рейтингида 71-ўринни эгаллади

Forbes журнали томонидан 2 март куни эълон қилинган жаҳоннинг энг бадавлат одамлари рейтингида келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов 71-ўринни эгаллади.

Журнал томонидан Усмоновнинг бойлиги 14,5 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, USM Holdings’нинг асосий акциядори халқаро рейтингга кирган 85 нафар россиялик миллиардер орасида учинчи бўлиб турибди.

Қайд этиш жоиз, Forbes’нинг 2011-2014 йиллардаги рейтингларида Алишер Усмонов мунтазам равишда Россиянинг энг бой одами деб топилганди. 2015 йилги рейтингда эса россияликлар орасида “Интеррос” холдинги президенти Владимир Потанин 14,8 миллиард долларли бойлик билан биринчи бўлиб турибди (халқаро рейтингда 60-ўринда).

Энг бой россияликлар ўнлигидан, шунингдек, “Альфа-групп” кузатув кенгаши раиси Михаил Фридман (18,7 миллиард доллар, 68-ўрин), “Ренова” гуруҳи асосичиларидан бири Виктор Вексельберг (14,2 миллиард доллар, 73-ўрин), “Северсталь” бош директори Алексей Мордашев (13 миллиард доллар, 89-ўрин), “Лукойл” президенти Вагит Алекперов (12,2 миллиард), “Новатэк” асосчиларидан бири Леонид Михельсон (11,7 миллиард), “НЛМК” эгаси Владимир Лисин (11,6 миллиард), Volga Resources Group асосий акциядори Геннадий Тимченко (10,7 миллиард) ва “Онэксим” гуруҳи эгаси Михаил Прохоров (9,9 миллиард) бормоқда.

Forbes талқини бўйича миллиардерларнинг глобал рейтингида Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс биринчи бўлди. Унинг бойлиги 79,3 миллиард долларга баҳоланди. Сайёранинг энг бой одамлари учлигидан, шунингдек, мексикалик Карлос Слим (76,4 миллиард) ва америкалик Уоррен Баффет (72,3 миллиард) ўрин олган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Алишер Усмонов жаҳоннинг энг бой одамлари рейтингида 71-ўринни эгаллади