Хитой марказий банки бутун дунёни юанга кўмиб ташламоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой марказий банки бутун дунёни юанга кўмиб ташламоқчи

Хитой марказий банки бутун дунёни юанга кўмиб ташламоқчи

Хитой Халқ банки бошқа давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириб ва молиявий инфратузилмани такомиллаштириб, юаннинг дунёда ишлатилишини фаолроқ қўллаб-қувватламоқчи. Бу ҳақда Халқ банки ҳужжатларига иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Марказий банк шунингдек юандаги турли лойиҳаларни молиялаштириш учун каналларни кенгайтириш ва ўз пул бирлигини жаҳон захира валютаси сифатида қўлланишини оширишни режалаштирмоқда.

19 июлда Хитой Халқ банки миллий валютанинг ўртача айирбошлаш курсини бир долларга 6,6961 юан даражасида ўрнатди. Бу 2010 йил 29 октябрдан бери энг минимал курсдир.

Жорий йилнинг июнида юаннинг бутун дунё бўйлаб амалга оширилган валюта операцияларидаги улуши 1,72 фоизга тушиб кетди, бу эса 2014 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru