Mail.ru компанияси 2016-йил биринчи ярим йиллига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mail.ru компанияси 2016-йил биринчи ярим йиллига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди

Mail.ru компанияси 2016-йил биринчи ярим йиллига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди

Россиянинг Mail.ru Group компанияси 2016-йил биринчи ярим йилликдаги умумий соф даромади 5,74 млрд рублни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсган. Бу ҳақда гуруҳнинг ҳисоботида сўз юритилган, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Интернет-компаниясининг январь-июнь ойларидаги даромади 11,6 фоизгача ошиб, 18,83 млрд рублни ташкил этган. II чоракдаги даромади эса 11,9 фоизга ўсган.

Mail.Ru Group директорлар кенгаши раиси Дмитрий Гришиннинг сўзларига кўра, компаниянинг 2016-йилги даромади 8−14 фоизни ташкил этиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru