АҚШ давлат қарзи рекорд миқдорга етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ давлат қарзи рекорд миқдорга етди

 АҚШ давлат қарзи рекорд миқдорга етди

АҚШнинг умумий давлат қарзи рекорд даражадаги 19,5 трлн долларга етди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Таъкидланишича, Барак Обаманинг ҳокимият тепасига келишидан аввал АҚШ давлат қарзи 10,5 трлн доллар бўлган. Тахминларга кўра, Обаманинг президентлик муддати якунлангунча ушбу кўрсаткич 20 трлн доллардан ошиб кетади.

АҚШ молия вазирлиги август бошида 2016 йилнинг иккинчи ярмида АҚШ давлат қарзи 383 млрд долларни ташкил қилишини прогноз қилганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru