Ўзбекистон Марказий банки 3та банкнинг лицензияларини қайта расмийлаштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Марказий банки 3та банкнинг лицензияларини қайта расмийлаштирди

Ўзбекистон Марказий банки 3та банкнинг лицензияларини қайта расмийлаштирди

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 3та тижорат банкининг Бош лицензиялар бланкларини алмаштириб берди.

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори асосида 3та тижорат банкининг манзили ўзгарганлиги муносабати билан уларга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензиялар бланклари алмаштириб берилди", дейилган хабарда.

Булар қуйидагилар:

«Invest Finance Bank» АТБ — 100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 1-уй

«KDB Bank O’zbekiston» АЖ — 100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 3-уй

«Ipoteka-bank» АТИБ — 100000, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru