JP Morgan энг қиммат банкка айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

JP Morgan энг қиммат банкка айланди

JP Morgan энг қиммат банкка айланди

JP Morgan Chase & Co 13 сентябрда бўлиб ўтган савдоларда энг юқори баҳоланган молия муассасаси бўлди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Аниқлик киритилишича, JP Morgan Американинг Wells Fargo банкини ортда қолдириб, шундай натижани қайд этмоқда.

Сохта кредит карталари чиқаргани учун жаримага тортилган Wells Fargo банки акциялари АҚШ биржаларида 3 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотиб, савдолар ёпилиши чоғида акцияларининг ҳар бири 46,96 доллардан сотилган. Шу билан, банкнинг бозор қиймати 236,9 млрд долларга тушган. JP Morgan банкининг бу борадаги кўрсаткичи айни чоғда 240,3 млрд долларни ташкил этаяпти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru