Август ойида квартиралар нархи 3 фоизга арзонлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Август ойида квартиралар нархи 3 фоизга арзонлади

Август ойида квартиралар нархи 3 фоизга арзонлади

Август ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх июль ойига қараганда 3 фоизга арзонлаб, 588 ш. б. (шартли бирлик)дан 573 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди, деб ёзмоқда "Газета.uz" нашри.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 556 ш. б. дан 544 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи 3 фоизга пастлади — 635 ўрнига 613 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 575 ш. б. (-3%), икки хонали — 561 (-2%), уч хонали — 577 (-3%), тўрт хонали — 605 (-3%), кўп хонали — 592 (-3%).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru