11:21 / 05.10.2016
7 599

Пахта ярмаркасида 45 дан зиёд давлат қатнашади

Пахта ярмаркасида 45 дан зиёд давлат қатнашади

Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 45 дан зиёд давлатдан 2000 га яқин вакилни жамлайди.

12−13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади, хабар қилди "gazeta.uz". Унда 45 дан ортиқ мамлакатнинг 2000 га яқин вакили келиши кутилмоқда. Асосий тадбирлар «Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади.

Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Мазкур халқаро тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон билан Халқаро пахта ассоциацияси, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита, Cotton Outlook халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари халқаро ташкилотлар доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Пахта ярмаркасида 45 дан зиёд давлат қатнашади