Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий зона очилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий зона очилади

Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий зона очилади

Самарқанд вилоятида янги эркин иқтисодий зона ташкил этилади.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида янги эркин иқтисодий зона ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев вилоят бўйлаб ташрифи чоғида ушбу таклифни билдириб ўтди, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.

Ургут туманида ташкил қилинган саноат зонаси 42 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бугунги кунда мазкур ҳудудда 40 саноат корхонаси, жумладан, 19 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1 минг 200 га яқин киши меҳнат қилмоқда.

Ўтган йили саноат зонасида қиймати 157,5 миллиард сўмлик 20 турдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан ошди.

Хусусан, бу ерда маҳаллий хомашёдан гилам ва гилам маҳсулотлари, синтетик тола, электр духовкалар, газ плиталари, бир марта ишлатиладиган пластик идишлар, полимер елим ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда.

2017 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича яна 78 лойиҳани амалга ошириш ва 3 минг 400 иш ўрни ташкил этиш режалаштирилаётгани таъкидланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru