USM Holding хўжайини Алишер Усмонов Россиянинг солиқ тўловчиси мақомидан маҳрум бўлди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Бу хабарни USM матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган. Россия солиқ қонунчилигига кўра, РФ солиқ тўловчиси ҳисобланиш учун мамлакатда камида олти ой истиқомат қилиш лозим. Россияда жисмоний шахсларни солиққа тортишда уларнинг фуқаролигига эътибор берилмайди. Аксинча, бир йилнинг 183 кунида Россияда яшаган киши солиқ тўловчи ҳисобланади.
USM вакилининг журналга маълум қилишича, ҳозирда Усмонов амалий фаолият турларини тарк этган ва диққатини спорт, хайрия ва филантропик фаолиятга қаратган. У, Қиличбозлик халқаро федерацияси президенти ва ХОҚнинг Олимпия телевизион каналини барпо этиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.
"Шу ва тиббий сабаблар туфайли у 2015 йилда РФ Солиқ Кодексига биноан, ўзининг солиқ тўловчи мақомини тасдиқлаш учун талаб этилувчи 183 кун Россияда бўлмаган. Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳамда унинг президенти қароргоҳи Лозанна ва Монакода жойлашган. Албатта, бу USM холдингининг бизнеси ва тузилмасига ўз таъсирини кўрсатмайди", - дейилади USM матбуот-хизмати.
Хабарларга кўра, Усмонов сўнгги бир неча йилда жисмоний шахс сифатида Россия ғазнасига 350 млн доллар миқдорида солиқ тўлаган. Унинг холдингига кирувчи компаниялар эса, 2015 йилнинг ўзида 100 млрд рублга яқин солиқ тўлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда