00:28 / 30.10.2016
7 383

Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин

Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин

Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг 2017-2019 йилларга берган прогнозига кўра, Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Хитойда жорий йилнинг январидан сентябригача нефть импорти ўтган йилдаги кўрсаткичдан 14 фоизга ортган. Бундан Хитой бош божхона бошқармаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда. Божхона маълумотларига кўра, йил бошидан бери Хитой 283,51 млн тонна нефть импорт қилган, 2015 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 248,62 млн тоннани ташкил қилган.

Хитой сентябрда 33,06 млн тонн нефть импорт қилган. Таъкидланишича, Россия, Ангола, Ироқ сентябрда Хитойга нефть етказиб берувчи учта етакчи давлат бўлди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин