17:04 / 13.03.2015
6 547

Евро ёзга қадар долларга нисбатан арзонроқ туриши мумкин

Евро ёзга қадар долларга нисбатан арзонроқ туриши мумкин

2015 йилнинг ёзига евро доллар билан тенглашиб, Европа валютасининг қарийб 15 йиллик тарихида биринчи марта ундан арзонроқ туриши мумкин. Бундай фикр “Альпари” компанияси таҳлилчилари томонидан билдирган.

Айни пайтда халқаро валюта бозорида евро ва доллар жуфтлиги кескин кучсизлангани сабабли евро долларга нисбатан кучсизроқ валюта бўлиб кўринмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу долларнинг халқаро валюта бозорида кучли мустаҳкамлангани сабабли юз берган. Айни пайтда 1 евро 1,0600 доллардан пастроқ нархда сотилмоқда. Кўпчилик таҳлилчиларнинг фикрича, яқин ойлар ичида бу икки асосий валюталар нархи тенглашади, яъни 1 евро 1 доллар туради.

“Альпари” компаниясининг катта таҳлилчиси Анна Бодрованинг айтишича, бунга Европа марказий банки (ЕМБ)нинг активларни сотиб олиш дастури 2016 йил сентябрдан кейин ҳам узайтирилиши мумкинлиги ҳақидаги изоҳлари ҳам сабаб бўлмоқда.

“ЕМБ раҳбари Марио Драгининг таъкидлашича, рағбатлантириш дастурининг самараси Евроҳудуд иқтисодиётида анча сезилмоқда, кредитлаш бозоридаги шароитлар ҳам яхшиланган. Бу, тўғрисини айтганда, ҳозирча яққол кўринмаяпти. Балки Драги вазиятга бошқача кўз билан қараётгандир? Активларни сотиб олиш дастури 9 март куни бошланди, у ҳар ой 60 млрд долларни ташкил қилади”, деб айтди Бодрова.

Бодрованинг таъкидлашича, еврога ЕМБ ва АҚШ Федерал захира тизими ставкалари орасидаги сотиш ва сотиб олишга энг яхши нархлар орасидаги фарқнинг ошиши ҳам ўз босимини ўтказмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Евро ёзга қадар долларга нисбатан арзонроқ туриши мумкин