18:16 / 08.11.2016
7 389

Октябрда квартиралар нархи 2 фоизга арзонлади

Октябрда квартиралар нархи 2 фоизга арзонлади

Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх сентябрдаги бир оз кўтарилишдан сўнг октябрда 2 фоизга арзонлаб, 577 ш. б. (шартли бирлик)дан 564 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси ҳисоботида ўз ифодасини топган, дейилади Газета.uz нашри маълумотида.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 543 ш. б. дан 537 ш. б. га (-1%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи 3 фоизга пастлади — 621 ўрнига 602 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 560 ш. б. (-2%), икки хонали — 557 (-1%), уч хонали — 573 (-3%), тўрт хонали — 583 (-2%).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Октябрда квартиралар нархи 2 фоизга арзонлади