23:41 / 12.11.2016
7 370

Alibaba бўйдоқлар кунида ўтган йилги рекордини янгилади

Alibaba бўйдоқлар кунида ўтган йилги рекордини янгилади

Alibaba бўйдоқлар куни муносабати билан ўтказилган чегирмали савдолар кунида ўтган йилдаги рекордини янгилади. Компаниянинг бу йилги даромади 2015 йилга нисбатан 32 фоизга ошиб, 120,7 млрд юан (17,73 млрд доллар) ни ташкил қилди.

Курьерлик ҳамда қадоқлаш компаниялар харидлар сони кўп бўлишига қарамай, кучли рақобат ҳамда арзон нарх сабабли уларнинг даромади юқори бўлмаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу йилги буюртмаларнинг ўртача нархи 194 юандан 184 юан (27 доллар) га тушиб кетган.

Илк миллиард доллар чегирмалар бошланганидан сўнг 5 дақиқа ичида топилди. Харидларнинг 82 фоизи смартфонлар орқали амалга оширилган.

Бўйдоқлар куни товарлар сотуви борасида аввалгидек “қора жума” ҳамда “кибердушанба”ни ортда қолдирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Alibaba бўйдоқлар кунида ўтган йилги рекордини янгилади