Хитой миллий валютаси долларга нисбатан яна қадрсизланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой миллий валютаси долларга нисбатан яна қадрсизланди

Хитой миллий валютаси долларга нисбатан яна қадрсизланди

Хитой Халқ банки (Марказий банки) мамлакат миллий валютаси – юаннинг долларга нисбатан курсини 0,26 фоизга пасайтирди.

14 ноябрдан эътиборан бир хитой юанининг ўртача алмашув курси 6,8295 пунктда қайд этилган, бу ўтган жума кунги рақамдан 180 пунктга баланддир. Шу билан юань курси 2010 йил июнидан бери энг қуйи кўрсаткичга тушган. Ўшанда, Хитой миллий валютаси курси бир АҚШ долларига 6,82 юанни ташкил этган эди.

Таъкидлаш керакки, Хитой валютаси анча узоқ вақт барқарор бўлиб турди. 2005 йил ёзида ўз курсини мустаҳкамлашни бошлагунча, бир долларга 8,3 юань бериларди. 2008 йил кузидан бир йил мобайнида 6,8 юань даражасида, 2009 йил сентябридан бошлаб ўса бошлади. Юань курсининг энг чўққиси 2014 йилга тўғри келган, бу вақтда бир доллар деярли 6 юанга тенг бўлган эди.

2015 йил августида ХХР Марказий банки юань курсини кутилмаганда 3 фоизга туширди. 6,20дан 6,40га туширилиши жаҳон фонд бозорларига салбий таъсир кўрсатган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru