АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб ёзмоқда манбага асосланган ҳолда Кун.uz сайти.
Ойлик статистика маълумотига кўра, жами ишсизлар сони 7,4 млн кишини ташкил этган. Аҳолининг эркак қатлами орасидаги ишсизлик 4,3 фоизгача пасайган, аёллар орасидаги ишсизлик деярли ўзгармаган 4,2 фоизлигича қолган. Ўсмирлар орасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бу хабар Reuters агентлиги мурожаат қилган таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди.
Мамлакат аҳолисининг ишчи кучидаги ҳиссаси 62,7 фоизга қисқарган. Бу эса 1978 йилдаги энг паст кўрсаткичга яқиндир.
Меҳнат бозорининг барқарор ўсаётганига оид маълумотлар эса, Федерал захира тизимининг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтаришга юз фоизлик имкон беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди