Япония ҳукумати малакали хорижий ишчиларга махсус иқтисодий зоналарнинг қишлоқ хўжалиги секторида меҳнат қилиш имконини беради. Бу фермер хўжаликларидаги ишчи кучининг етишмовчилиги билан боғлиқ, деб маълум қилди Япония бош вазири Синдзо Абэ миллий стратегик махсус зоналар масалалари бўйича маслаҳатлашув кенгаши йиғилишида. Бу ҳақда Japan Times'га асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
Таклиф чекланган: улар бир қатор талабларга жавоб берувчи номзодларга тақдим этилади. Бунинг учун ўз мамлакатида қишлоқ хўжалиги соҳасида университет даражасида таълим олган бўлиниши ва япон тилида мулоқот қила билиш талаб этилади. Махсус зоналардаги иш берувчилар хорижий ишчиларга японларга худди шу меҳнат учун тўлайдиган маблағни беришлари лозим.
Бу янгилик 1993 йилда амалга жорий этилган тизимдан чекиниш демакдир. У ривожланаётган давлатлардан бўлган малакасиз ишчиларга қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиш имконини берган. Бундай тизим ишчи кучининг арзонлаштириш усули сифатида жиддий танқид остига олинган.
Махсус стратегик зоналар эса ўз олдига Акита, Ибараки, Аити ва Нагасаки префектураларидаги фермаларга малакали ишчиларни жалб қилишни мақсад қилиб қўйган. Ҳудудий тикланиш вазири Кодзо Ямамотонинг журналистларга хабар беришича, ҳукумат эндиликда янги тизимни яхшилаш учун иш олиб боради. Бу махсус стратегик зоналар ҳақидаги қонунчиликка қўшимчалар киритишни кўзда тутади.
Ҳукумат маълумотларига кўра, 2015 йилда фермерлик билан шуғулланган 2,10 миллион киши 65 ёшдан катта бўлган.
Бундан ташқари, йиғилишда ҳукумат махсус стратегик зоналарда болаларни парвариш қилиш бўйича кичик марказларга 5 ёшгача бўлган болаларга қараш имконини беришга ҳам қарор қилди. Бу кичик ёшдаги болаларнинг ота-оналарига ишга қайтиш имконини беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди