Хитой қуёш ва шамол энергияси нахрларини туширмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой қуёш ва шамол энергияси нахрларини туширмоқда

Хитой қуёш ва шамол энергияси нахрларини туширмоқда

Хитойнинг тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича миллий қўмитаси 2017 йилда қуёш электр станциялари эгаларидан сотиб олинувчи электр энергия нархини 17 фоизга пасайтириш бўйича қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Шамол электр станциялари учун нарх 2018 йилда 15 фоизга арзонлаштирилади. Бу чора икки турдаги электр станцияларга тўланадиган ҳар йиллик тўловни 863 млн долларга камайтиради. Бу чоралар янги шамол парраклари ва қуёш батареялари ўрнатилиши нархи арзонлашгани билан боғланган.

2016 йил ҳам қуёш ва шамол энергетикасида рекорд ўсиш йили бўлди. Электр узатиш линиясига уланган шамол электр станциялари 139 гигаватт, қуёш электр станциялари эса 60 гигаваттдан кўпроқ электр энергия беради. Бундай электр станцияларнинг оммавий қурилиши шамол парраклари ва фотоэлементларга нархларнинг тушиши билан бирга боради.

Хитой ҳукумати бунга жавобан нафақат кўмир қазиб олиш ҳажмини йилига чорак миллиард тоннага камайтирмоқда, балки қуёш ва шамол энергиясини сотиб олиш нархини камайтиришга қарор қилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru