Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна бироз кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2017 | 17:04 ZAMIN.UZ / Иқтисодиёт / 02 Январ 2017
1 095

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна бироз кўтарилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна бироз кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 2 январьдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3231 сўм 48 тийин этиб белгиланди. Бу 2016 йил 22 ноябрдаги курсга нисбатан 14 сўм 66 тийинга кўп.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru