Финляндия шартсиз таянч даромади тизимини амалга татбиқ этган дунёдаги илк мамлакатга айланди.
Унда иштирок этиш учун 2 минг киши танлаб олинди. Улар 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб икки йил давомида ҳар ойда ишсизлик бўйича нафақа ўрнига 560 евро миқдоридаги давлатдан шартсиз база тўловларини қабул қилиб олишади. Бу ҳақда Финляндиянинг Kela ижтимоий суғурталар бошқармасига таянган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.
Тажрибадан асосий мақсад – 560 евро миқдоридаги кафолатланган маблағ ишга жойлашишда қанчалик ёрдам беришини аниқлашдан иборат. Бироқ ишсизлик бўйича нафақада финляндиялик фуқаролар барча тўловлар маҳрум бўлишади – бу эса ишсизлар бундай ҳуқуқдан маҳрум бўлмаслик учун вақтинчалик ишга жойлашиш борасидаги таклифларни қабул қилмаслигига олиб келади.
Таъкидланишича, тажриба доирасида таянч даромадини тўлаш болаларга қараш бўйича нафақани олган қатнашчиларга нисбатан тўхтатилиши мумкин.
Финляндияда айни дамда ишсизлик 8,1 фоизни ташкил этади – 213 минг финлар меҳнат қилишмайди. Бу рақам 2015 йил билан таққослаганда ўзгаришсиз қолган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди