Ҳозирги жаҳон молиявий тизими ҳақиқий вазиятга мос келмайди, шу сабабли янги иқтисодий моделни яратиш керак. Бу ҳақда Unilever инглиз-голланд компанияси бош директори Пол Полман айтди. Унинг айтишича, бош муаммолардан бири – умумий қадриятларнинг йўқлигидир.
Полманнинг айтишича, кўп давлатлар иқлим ўзгариши, технологияларнинг шиддат билан ривожланиши, анъанавий иш ўринларининг қисқариши, миграция муаммолари ва геосиёсий таранглик каби замонавий чақириқларга мутлақ тайёр эмаслар.
Унинг айтишича, жаҳон молиявий тизимининг ҳажми 300 трлн долларни, яъни реал иқтисодиётдан 3 марта кўпроқни ташкил қилади. Бу муаммо ҳам йирик, ҳам майда давлатларга тааллуқлидир.
Полманнинг таъкидлашича, давлатларнинг бир ўзи бугунги муаммоларни ҳал қила олмайди, шунинг учун давлатлар ўртасида яқинроқ ҳамкорлик ва координация зарур, деб ёзади Кун.уз сайти.
Unilever озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотлари жаҳон бозори етакчиларидан ҳисобланади. 2015 йилда компаниянинг тушуми 53,3 млрд еврони, соф даромади эса 4,9 млрд еврони ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди