«Мегафон» акциядорлари 740 млн доллар эвазига Mail.Ru Group қимматли қоғозларини харид қилиш режасини тасдиқлашди. Шу билан мобил алоқа оператори 15,2 фоиз акциядорлик сармояси ва компаниянинг 63,8 фоиз овозига эга бўлади. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.
Овоз бериш чоғида «Мегафон»нинг 25,17 фоиз акциясига эгалик қиладиган Telia Company ҳамда 3,92 фоиз ғазначилик акцияларига эга операторнинг ўзи иштирок этган. «Мегафон»нинг йирик акциядори Алишер Усмонов ва ҳамкорларининг USM Group гуруҳи ушбу битимдан манфаатдор бўлгани сабабли овоз беришда иштирок этмаган.
«Мегафон» Mail.Ru Group гуруҳининг USM гуруҳига кирувчи — New Media and Technology Investment, New Media Technologies Capital Partners ва Ardoe Finance’ларга тегишли ҳиссаларини харид қилишни хоҳламоқда. Оператор шу мақсадда 640 млн доллар сарфлашни режалаштирган. Битим амалга оширилгандан сўнг бир йил ўтгач, яна 100 млн доллар берилади.
Мазкур келишувни амалга ошириш учун уни Россия Федерал монополияга қарши кураш хизмати тасдиқлаши керак бўлади. Маъмурият раҳбари Игорь Артемьевга кўра, у битимга тўсқинлик қиладиган жиҳатларни кўрмаяпти.
Mail.Ru Group ва «Мегафон» аллақачон биргаликда маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида келишиб олган. Масалан, Yota виртуал оператори негизида «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари учун VK Mobile лойиҳаси ишга туширилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?