Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 33 тийинга қимматлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 33 тийинга қимматлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 33 тийинга қимматлашди

Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 28 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб ёзади Kun.uz.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга қимматлашиб, 2 минг 512 сўм 73 тийинни ташкил этди.

Евро янги ҳафтада қимматлашди. 28 апрелдан бошлаб 1 евро 40 сўм 69 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 710 сўм 18 тийинга тенг бўлиб турибди.

Жорий ҳафта 1 Россия рубли янги курсга кўра, 39 тийинга қимматлашиб, 50 сўм 1 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 49 сўм 62 тийинни ташкил қилаётган эди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru