Хитой саноат банки Россияда 100дан ортиқ офис очмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой саноат банки Россияда 100дан ортиқ офис очмоқчи

Хитой саноат банки Россияда 100дан ортиқ офис очмоқчи

Хитой саноат ва тижорат банки Россия ҳудудида 100дан ортиқ офисини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шарқий иқтисодий форумдаги чиқиши чоғида банк президенти ўринбосари Жан Хонгли маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

“Истиқболда биз Россияда банкимизнинг 100дан ортиқ филиалини очмоқчимиз, бу орқали Россия аҳолисига молиявий хизматларимизни кенгроқ тақдим этамиз”, - деди у.
Унинг фикрича, “Россия иқтисодиёти ҳеч қандай чегарага эга эмас – у тубсиздир”.
Шунингдек, у шу йўл билан Россиядаги молиявий операцияларда юаннинг иштирок этиши таъминланишига умид билдирди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru