Британиянинг Tesco савдо тармоғи Словакия, Чехия, Польша ва Венгриядаги супермаркетларини сотмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Британиянинг Tesco савдо тармоғи Словакия, Чехия, Польша ва Венгриядаги супермаркетларини сотмоқчи

Британиянинг Tesco савдо тармоғи Словакия, Чехия, Польша ва Венгриядаги супермаркетларини сотмоқчи

Британиянинг Tesco супермаркетлар тармоғи Словакия, Чехия, Польша ва Венгриядаги ўз бизнесларини сотувга қўйиш ниятини билдирди, дея ёзмоқда Trend словак нашри ҳудудий инвестицион-молиявий тузилмалардаги ахборот манбаларига асосланган ҳолда.
Молиявий тузилма вакилларининг қайд этишича, мазкур мамлакатдаги барча супермаркетларнинг сотилиши бўйича тендер яқин бир ой ичида эълон қилиниши мумкин.
Компаниянинг Британиядаги идораси вакиллари эса сотув ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортиб, ушбу маълумотларни “спекуляция” деб атади.
Tesco супермаркетлар тармоғи ҳажми бўйича дунёда Франциянинг Carrefour ва глобал етакчи Wal-Mart`дан кейинги учинчи ўринда туради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru