Жаҳон банки энг йирик захира фондлари рейтингини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳон банки энг йирик захира фондлари рейтингини эълон қилди

Жаҳон банки энг йирик захира фондлари рейтингини эълон қилди

Жаҳон банки эълон қилган узоқ истиқболли кредитлашга бағишланган янги ҳисоботда дунёнинг энг йирик захира фондлари рейтинги келтирилди. Рейтинг 2014 йил якунларига кўра тузилди.

Унда биринчи ўринга Норвегия захира фонди қўйилди – унинг давлат пенсия фонди 2014 йил якунларига кўра 878 млрд долларлик активларга эга эди. Аммо Хитойнинг тўрт фонди активларини бирлаштирса, 1.65 трлн доллар бўлади. Улардан энг йириги - China Investment Corporation 575 млрд долларга эга. Шу боис Норвегия фонди иккинчи ўринга қўйилди.
Учинчи ўринда БААнинг икки фонди турибди (Abu Dhabi Investment Authorities), уларнинг умумий бойлиги 863 млдр доллареи ташкил қилмоқда. Саудия Арабистони бироз ортда қолмоқда — унинг SAMA Foreign Holdings фондида 737.6 млрд долларлик активлар борлиги аниқланди.

Сингапурнинг Government of Singapore Investment ва Temasek Holdings фондлари эса умумий ҳисобда 494 млрд долларлик захирага эга.
Россия миллий фаровонлик ва захира фондлари 174.5 млрд доллар билан рейтингнинг 15-поғонасидан ўрин олди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru