Форс кўрфазининг 6 давлати бензин учун ягона нархни жорий қилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Форс кўрфазининг 6 давлати бензин учун ягона нархни жорий қилиши мумкин

Форс кўрфазининг 6 давлати бензин учун ягона нархни жорий қилиши мумкин

Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги ташкилотига кирувчи 6 давлат раҳбарияти Қатарда минтақада нефть ва нефть маҳсулотлари нархларини унификация қилиш масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Al-Iqtisady газетасига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Айтилишича, нефть вазирларининг учрашуви чоғида минтақада бензин нархини ўзаро яқинлаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони ва Қувайт бензиннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини секин-аста бекор қилиш ташаббусини илгари сурган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru