Осиё тараққиёт банки Қозоғистон ЯИМ ўсиш ҳажми башоратини 1,5 фоизгача қисқартирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Осиё тараққиёт банки Қозоғистон ЯИМ ўсиш ҳажми башоратини 1,5 фоизгача қисқартирди

Осиё тараққиёт банки Қозоғистон ЯИМ ўсиш ҳажми башоратини 1,5 фоизгача қисқартирди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қозоғистон ЯИМ ўсиш кўрсаткичи 2015 йилда 1,5 фоизни ташкил этишини башорат қилмоқда, дейилади ташкилот чоп этган янги ҳисоботда.

“Қозоғистон ЯИМ ўсиш кўрсаткичи 2015 йилда 1,5 фоизни ташкил этиб, бу март ойидаги 1,9 фоизлик башоратдан камдир”, - дейилади хабарда.

Банк маълумотига кўра, халқаро ЭКСПО-2017 кўргазмасини ташкил этиш фонидаги инвестициялар ва 2016 йилда экспорт рақобатбардошлигининг ортиши натижасида 2016 йилдаги ўсиш кўрсаткичи аввал башорат қилинганидек 3,8 фоиз эмас, балки 3,3 фоизни ташкил этади.

ОТБ МАрказий Осиё давлатларида ўсиш кўрсаткичи 2015 йилда 3,3 фоиз, 2016 йилда эса 4,2 фоиз атрофида бўлишини башорат қилмоқда. Бу аввалги башоратларга қараганда камроқ эканини англатади. Хом ашё маҳсулотлари нархининг арзонлашуви ва Россия Федерациясидаги инқироз сабабли 3,5% ва 4,5% натижалар қайд этилмаслиги мумкин.

“Нефть ва газ нархи пасайгани ортидан экспортдан олинувчи даромад камайиб, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ўсиш кўрсаткичлари сустлашади. Минтақадаги инфляция даражаси 2015 йилда 8,1 фоиз ва 2016 йилда 7,5 фоиз атрофида бўлади”, - дейилади ҳисоботда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru