Эксимбанк Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эксимбанк Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Эксимбанк Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Жанубий Корея ишбилармонлари ҳамда ушбу мамлакатнинг Экспорт-импорт банки Ўзбекистон билан инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Бу ҳақда банк раиси Ли Дук Хун Тошкентда бўлиб ўтган “Эксимбанкнинг Корея иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва унинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси” мавзуидаги семинарда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, “Асака” банки билан 160 млн сўмлик кредит борасида тузилган шартнома янги лойиҳаларнинг бошланишига йўл очиб бериши кутилмоқда.
“Эксимбанк Ўзбекистонинг стратегик лойиҳалар амалга ошишида иштирок этаётган асосий ҳамкорларидан биридир. Банк маблағлари ҳисобидан мамлакатда 1 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилди. Айни пайтда яна шунча миқдордаги лойиҳалар устида ишланмоқда”, - таъкидлади Дук Хун.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru