АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми пасайтирилгач, дунё бозорида нефть нархлари ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми пасайтирилгач, дунё бозорида нефть нархлари ўсди

АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми пасайтирилгач, дунё бозорида нефть нархлари ўсди

5 октябрь куни дунё бозорида нефть нархи кўтарилди. Бунга АҚШда маҳсулотни қазиб чиқаришнинг камайиши сабаб сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, Brent туридаги нефть нархи Лондон биржасидаги савдоларга кўра 0,23 (0,48 фоиз) долларга кўтарилган ва бир баррели 48,36 долларни ташкил этган.

WTI туридаги нефть нархи эса Нью-Йорк товар биржасидаги электрон савдолар якуни бўйича 0,29 (0,64 фоиз) долларга ошган ва бир баррели 45,83 долларга баҳоланган.

Ўтган ҳафтада Brent туридаги нефть нархи 1 фоизга, WTI туридаги нефть нархи 0,3 фоизга пасайганди.

Baker Hughes компанияси маълумотларига кўра, шу ҳафтада АҚШдаги нефть қазиб олиш нуқталари 26тага камайган ва 614тага тушган. Бу кейинги 5 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Бундан ташқари, АҚШ энергетика вазирлиги ҳар куни қазиб олинадиган нефть ҳажмини 40 минг баррелга камайтириш ва кунлик ҳажмни 9,1 млн баррелга тушириш ҳақида қарор қилгани маълум бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru