Япония бош вазири Марказий Осиё давлатлари билан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга битимлар тузди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Япония бош вазири Марказий Осиё давлатлари билан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга битимлар тузди

Япония бош вазири Марказий Осиё давлатлари билан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга битимлар тузди

Япония бош вазири Шиндзо Абэ ва мамлакат тадбиркорлари 28 октябрда ўз уйларига Марказий Осиё давлатлари бўйлаб бир ҳафталик сафардан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга тижорат битимлари тузган ҳолда қайтишди.

Маълумотларга кўра, Абэ бош вазир сифатида биринчи марта Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди.

Абэ Ўзбекистонга ташрифи давомида умумий қиймати 8,5 млрд долларни ташкил қилувчи, энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларида бир қатор келишувларни имзолади.

Абэ Туркманистонга ташрифи давомида табиий газ конларини қазиш бўйича завод ва бошқа корхоналарни қуриш бўйича 18 млрд долларлик битим тузди.

Япония бош вазири Қирғизистонга 100 млн долларлик ва Тожикистонга сал кам миқдорда ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru