Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади

Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади

Тошкентда 5-6 ноябрь кунлари ўтадиган халқаро инвестицион форумда муҳокама қилинадиган масалалардан бири Ўзбекистон озиқ-овқат саноатига инвестициялар киритиш бўлади.

Маълумки, айни кунларда Ўзбекистонда ушбу соҳадаги 8 424 корхона фаолият юритмоқда. 2015 йил октябри бошига келиб мамлакатда озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариши 10114.5 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилги ўсиш суръатларининг 116.7 фоизини ташкил қилди. Соҳанинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 16.3 фоизни ташкил қилди.

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилиши режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда бу турдаги ёғнинг 40 фоизини мамлакатга Россия ишлаб чиқарувчилари етказиб беради. Шу боис озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси бу йўналишнинг ички бозор учун муҳимлигини англаган ҳолда чоралар кўрмоқда.

Илгари пахта ёғи ишлаб чиқаришга урғу берилган бўлса, бугун кунгабоқар, соя ва махсар ёғларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru