Қозоғистонда танга курсининг беқарорлиги туфайли автомобиллар нархи яна ошиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистонда танга курсининг беқарорлиги туфайли автомобиллар нархи яна ошиб кетди

Қозоғистонда танга курсининг беқарорлиги туфайли автомобиллар нархи яна ошиб кетди

Қозоғистонлик автодилерлар долларнинг тангага нисбатан курси яна ортиб бораётгани муносабати билан автомобиллар нархини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Nur.kz”га асосланиб “KUN” нашри хабар берди.

Hyundai дилерлари нархларни ўтган ҳафта пайшанба кунидан бошлаб ўзгартиришди. Бугунги кунга келиб Kia, ŠKODA ва Chevrolet русумларининг нархлари ҳам бир қадар ошди.
Нарх ўзгариши нафақат 2015 йилда, балки ундан илгарироқ, 2014 йилда чиққан машиналарда ҳам кузатилмоқда.

Масалан, ўтган йилги Kia cee`d моделининг Classiс комплектацияси 432 минг тангага қимматлашди, лекин шу йилги машиналар нархи ошмади. 2014 йилнинг энг қиммат варианти Premium+ нархи 709 минг тангага ошди.
2015 йил машиналаридан Sorento нархи кескин ошиб кетди. Унинг эски баҳосига яна 1.7 млн танга қўшилди.

Бугун, 10 ноябрь куни, Hyundai, BMW ва Subaru моделларининг Қозоғистонга мўлжалланган сайтлари оффлайн ҳолатида турибди. Тахмин қилинишича, улар машиналарнинг баҳосини қайта кўриб чиқмоқда.
Allur Auto прайс-листидаги нархлар эса ҳозирча ўзгармади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru