Қаeрда бўлсангиз ҳам лаҳза муҳитида бўлинг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-04-2016 | 10:43 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 16 Апрел 2016 года
1 030

Қаeрда бўлсангиз ҳам лаҳза муҳитида бўлинг

Қаeрда бўлсангиз ҳам лаҳза муҳитида бўлинг


Ҳаётда мағлубиятга учрашимизнинг доимий сабабларидан бири – бу оддийгина яшаш сирларини билмаслигимиздир.

Кун кечирар эканмиз, аниқроғи бир куннинг ичида туриб ё ўтмишнинг, ё келажакнинг хаёли билан яшаймиз.

Кечаги ва эртанги куннинг хаёлига шу қадар берилиб кетганмизки, бугунни қандай сидирилиб ўтаётганини англай олмаймиз.

Бу кундан бирор нарса олиш ўрнига ўтказиб юборамиз.

Яшаш – бу қаерда бўлсак ҳам лаҳза муҳитида бўлиш демакдир. Бутун диққатимизни ўтаётган лаҳзага қаратиб ўша вақтнинг соф ўзини англаб этишимиз зарур.

Яшаш бу – шу лаҳзанинг ифодасини олиб, бу парчалар орқали кимлигимизни англаб этишимиздадир.

Ҳаётда яшаш дегани бу нима қилаётганимиз эмас, балки бошдан кечираётганимиздир.

Биз лаҳзанинг ўзида бўлишни ўргана олмас эканмиз, яшаш санъатини эгаллай олмаймиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru