Кўрсаткич бармоқларингиз шаклига қараб феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-04-2016 | 12:17 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 16 Апрел 2016 года
1 267

Кўрсаткич бармоқларингиз шаклига қараб феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг

Кўрсаткич бармоқларингиз шаклига қараб феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг

Инсоннинг ички дунёси унинг ташқи кўриниши билан чамбарчас боғлиқдир. Сергак инсон ўз суҳбатдошининг феъл-атвори ҳақида ҳаттоки, бармоқлар узунлигига қараб ҳам кўп нарсаларни билиб олиши мумкин.

Характерингиздаги сирларни очишга ёрдам берувчи яна бир ташқи белги билан таништирамиз. Шунчаки қўлларингизга назар ташланг. Кўрсаткич бармоғингизни шакли сизга кўплаб қизиқарли маълумотларни сўзлаб бериши мумкин.

Қуйида тақдим этилган вариантлардан кўпроқ ўзингизнинг бармоқларингизга ўхшашини танланг ва хусусиятларингиз ҳақида билиб олинг!

Эслатиб ўтамиз: ўнг қўлдаги бармоқлар узунлиги чап томондагиси билан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бундай ҳолатда сиз икки турдаги шахс тоифасига ҳам мансуб бўласиз.

Қизиқ, инсон танаси ўз соҳибининг ташқи олами ҳақида қанчалик муҳим маълумотларни бера олишга қодир.

Натижа – А: кўрсаткич бармоғи ҳалқа бармоғидан қисқароқ.

Улар жуда мулойим, ёрқин ва жозибадор инсонлар. Улар одатда, компаниянинг юраги ҳисобланишади. Бу турдаги инсонлар билан тил топишиш жуда осон. Улардек атоқли шахслар билан суҳбатлаша туриб, чинакамига завқ оласиз. Бу турдаги кишилар тоифасига жуда ҳам қатъиятли, авантюрист, саргузаштни ҳуш кўрувчи ҳамда ҳар қандай ҳавфга ҳам қарши чиқа оладиган инсонлар киради. Одатда, улар жамиятнинг манфаатли ўринларини эгаллашади ва яхшигина маош олишади. Турмушга чиқмаган қизлар учун кичик маслаҳат: агарда сиз ҳалқа бармоқлари узун бўлган йигитни учратиб қолсангиз, у ҳолда “темирни дарҳол қизиғида босинг”.

Натижа – Б: кўрсаткич бармоғи ҳалқа бармоғидан узунроқ.

Бу тоифадагилар одатда, қайсар, ўзига ишонган ва етарлича димоғдор кишилардир. Шундай бўлсада, уларнинг такаббурлиги ва шуҳратпарастлигини тез-тез оқлаб туриш мумкин. Бу мустақил одамлар ёлғизликдан завқ олишга қодир бўлиб, уларни арзимаган иш учун безовта қилганларни ёқтиришмайди. Қачон денгиздан ҳаво келар экан, деб кутиб ўтирмай, илк қадамни ўзингиз ташланг. Чунки бу инсонлар бизнес ёки севимли кишиси билан бўлган муносабатларда биринчи бўлиб қарор қабул қилиши даргумон.

Натижа – С: кўрсаткич ва ҳалқа бармоқлар бир ҳил.

Кўрсаткич ва ҳалқа бармоқлари бир ҳил узунликда бўлган инсонлар – чинакамига меҳрибон кишилар. Сиз уларда ҳеч қандай иккиюзламачилик ёки айёрликни топа олмайсиз. Бу уларнинг қалби ҳам меҳр ва яхшиликка тўла эканлигидан далолат беради. Улар зиддиятли вазиятларни ёқтиришмайди, шу сабабли доим келишув тарафдори бўлишади. Албатта, оқилона қарорлар қилган ҳолда. Улар ўз сўзлари ва ишларига доимо ишониб, собит туришади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru