Непал файласуфларининг 32 та ҳикматли сўзлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-04-2016 | 13:21 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 16 Апрел 2016 года
788

Непал файласуфларининг 32 та ҳикматли сўзлари

Непал файласуфларининг 32 та ҳикматли сўзлари

1. Секин гапиринг, лекин тез ўйланг.
2. Одамлар, қариндошларингиз ҳақида ҳукм қилманг.
3. Қачонки айтсангиз: "Мен сени севаман", - ҳақиқатни айтинг!
4. Қачонки Сиз: «Кечирасиз» деганингизда - одамни кўзига қаранг.
5. Инсонларнинг орзусзи устидан ҳеч қачон кулманг.
6. Одамларга улар Сиздан кутганидан ҳам кўпроқ нарсани беринг ва буни қувноқлик билан бажаринг.
7. Ҳар доим бошингизда севимли шиорингизни тутинг.
8. Эшитган ҳар бир нарсага ишонаверманг, бор нарсангизни ишлатинг, уйғонмагунингизгача ухланг.
9. Буюк севги ва катта ютуқлар ҳар доим катта хавфни ўз ичига олади.
10. Агар мағлубиятга учрасангиз ундан нимадир ўрганишга ҳаракат қилинг ва ҳатто фойдали томонларини топинг.
11. Ўзингизни ҳурмат қилинг, бошқаларни ҳурмат қилинг, барча ҳаракатларингиз учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг.
12. Бир оз келишмовчиликлар катта дўстликка хавф солишига рухсат берманг.
13. Агар хато қилганингизни кўрсангиз уни хаспушлашга уринманг ва тез тузатишга ҳаракат қилинг.
14. Ҳар куни бир оз вақтингизни ёлғиз ўтказинг.
15. Ўзгаришлар учун очиқ бўлинг, аммо қадр-қимматингизни баланд тутинг.
16. Баъзан сукунат - энг яхши жавоб.
17. Кўпроқ китоб ўқинг.
18. Аллоҳга ишонинг, лекин ҳар доим машинангизни қулфлашни унутманг.
19. Яқинларингиз билан келишмовчиликларда жорий вазиятга қараб иш тутинг. Ўтмишни эслаб хулоса чиқарманг.
20. Чизиқлар орасидагини ўқинг.
21. Болалар билан билимларингизни баҳам кўринг. Бугунги кунда узоқ яшашга эришиш учун маълум йўл фақат шудир.
22. Ер билан мулойим муносабатда бўлинг. Ҳар қандай нарсани ташламанг.
23. Агар Сизга тилёғламалик қилишса ҳеч қачон тўхтатманг.
24. Бошқалар ишларига аралашманг. Бўш, фойдасиз маслаҳатлар берманг.
25. Кўзини юммай туриб сиз билан ўпишадиганларга ишонманг.
26. Сиз йилда бир марта ҳеч қачон бормаган жойларга боринг.
27. Агар кўп пул ишлаган бўлсангиз, маълум бир қисмини бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатинг.
28. Билингки, хоҳлаган нарсангизга эриша олмай - баъзан омадга эга бўласиз.
29. Шифокорларни тингланг, лекин уларнинг таъқиқларини баъзан бузиб туринг.
30. Муваффақиятингизни унга эришиш учун нимани қурбон қилганингиз билан баҳоланг.
31. Сизнинг "Мен" ингиз - сафарингизнинг охирги нуқтаси ҳисобланади.
32. Севги ва таом пиширишга бутун вужудингиз билан ёндашинг - бошқалар рецепти билан севманг ва таом пиширманг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru