Қўй буржининг бошқа буржлар билан қанчалик мослиги ҳақида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2016 | 12:20 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 17 Апрел 2016 года
3 225

Қўй буржининг бошқа буржлар билан қанчалик мослиги ҳақида

Қўй буржининг бошқа буржлар билан қанчалик мослиги ҳақида

Аёл. Ҳаётда ҳам, ишқ-муҳаббатда ҳам кетидан югуртиришни ёқтиради. Бефарқлик билан унинг жиғига тегинг, шунда марра Сизники бўлади. Улар қаттиққўл, совуққон эркакларни ёқтиришади. Аёл-қўй ўта рашкчи. Севгани – гўё хусусий мулки. Унинг ғурурини синдирманг.

Эркак. Ўн икки бурждан ҳеч бири Қўй эркак каби севгига садоқатли эмас. Табиатан виждонли бўлиб, ҳеч қачон аёлига хиёнат қилмайди. Ўтакетган талабчан, худбин. Лов этиб ёнадию, тезда ўчади. Унинг алангаланишидан кўра совуқлиги даҳшатли.

ҚЎЙ – ҚЎЙ: Бундай жуфтликда Қўй-аёл устун бўлишга ҳаракат қилади. Аммо Қўй-эркак бунга кўп чидамайди. Иккаласи ҳам лидер бўлишга ҳаракат қилади. Оқибатда кўп жанжал бўлади. Муносабатларнинг бошида ҳаммаси яхши бўлади, аммо оила учун давоми яхши бўлмайди.

ҚЎЙ – БУЗОҚ: Муносабатларда Қўй кўпроқ ҳиссиётларга эътибор беради. Бузоқ эса амалий характерга эга. Агар Бузоқ Қўйга ўзи иш тутишига имконият берса, ўрталарида яхши муносабатлар бошланиши мумкин. Муносабатларда кўп тортишувлар бўлади, шунинг учун уларнинг муносабати узоқ давом этмайди.

ҚЎЙ – ЭГИЗАКЛАР: Буларнинг муносабатлари жуда яхши ва ажойиб бўлади, чунки иккаласи ҳам актив ҳаракатларга эга. Эгизаклар Қўйнинг характерига чидаб келса, шунда муносабатлар яхши бўлади. Оила яхши ва мустаҳкам бўлиши мумкин

ҚЎЙ - ҚИСҚИЧБАҚА: Бошланишдаги иссиқ муносабатлар аста-секин кучини йўқотади. Булар кўп жанжаллашади, чунки тушунмовчиликлар кам эмас. Оила қуриш буларга осон эмас, қурганда ҳам вақт ўтиб бузилиб кетиши мумкин.

ҚЎЙ – АРСЛОН. Улар бир-бирига тўғри келади, чунки иккаласи ҳам жисмонан бир бирига тортилади. Иккаласининг ҳам характери эҳтиросли. Аммо Қўйнинг характерида устунлик бор, Арслон ҳам буйруқ беришни ёқтиради. Шу сабабдан келишмовчилик ва тушунмаслик рўй беради. Лекин уларнинг жисмоний ўхшашлиги барча муаммолардан устун бўлади. Шунинг учун ушбу икки бурж бахтли оила қуриши мумкин.

ҚЎЙ – СУНБУЛА: Сунбулага аввалига Қўйнинг баджаҳллиги ёқиши мумкин. Қўй саргузаштларни ёқтиради, Сунбулага эса жиддий ва оддий муносабатлар керак. Сунбула кўпроқ суҳбатни ёқтиради, Қўй эса ҳаракатни. Ўрталарида муносабат бўлиши қийин.

ҚЎЙ – ТАРОЗИ: Қўй доимо ҳаракатда бўлиб, характери актив. Тарози эса мулойимроқ ва тинчроқ. Характерлари темпераменти бўйича бир биридан фарқ қилганлари учун ўрталарида кўп тортишув ва жанжал бўлиши мумкин. Бунга қарамасдан муносабатлари яхши кетиши мумкин, барибир оила қуриш қийин бўлади.

ҚЎЙ – ЧАЁН: Жуда ноустувор жуфтлик. Чаён ўта рашкчи, Қўй эса эркинликни яхши кўради. Иккаласи ҳам худбин. Муносабатлар бошланишида бир бирига кучли тортилиши мумкин. Лекин иккаласининг худбинлиги буларни ажратади. Муносабатлари жуда қисқа вақт давом этади.

ҚЎЙ – ҚАВС: Бир бирига тўғри келади, аммо буларнинг оловли характерлари бир бирини куйдириши мумкин. Иккинчи томондан баҳс ва келишмовчилик тезда ўтиб кетади. Бирга бўлиш иккаласига ҳам ёқади. Иккаласининг ҳам дўстлари кўп. Дунёқарашлари ҳам тўғри келади. Иккаласи ҳам актив дам олишни ва спортни яхши кўради. Агар бир бирини тушуниб кўп тортишмаса, муносабатлари ҳам оиласи ҳам яхши бўлади.

ҚЎЙ – ТОҒ ЭЧКИСИ: Иккаласи ҳам жиддий характер эгаси. Бу иккала кучли буржлар ўртасида кўп баҳс бўлади. Кўп тортишувлар бўлади. Муносабатлар бўлиши мумкин, аммо оилада буларга қийин бўлади.

ҚЎЙ – ДАЛВ: Бу иккаласи бир бири билан зерикмайди. Лекин биронтаси ҳам ундан уcтунлик қилишларига йўл қўймайди. Муносабатларда кучли Қўй устун бўлади. Чиройли муносабатлар учун ва келажакда оила қуриш учун имконият бор.

ҚЎЙ – БАЛИҚ: Муносабатларда Қўй Балиқнинг барча ички талантларининг очилишига ёрдам беради ва Қўй муносабатларда устун бўлади. Балиққа эса бундай ҳолат ёқади. Аммо баъзи томонларда Қўй кўп танқид қилади, Балиқ эса танқидни оғир қабул қилади. Агар бу иккаласи баъзи қийинчиликлардан ўта олса, узоқ давом этадиган муносабатларга эришишлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru