Қайси бурждагилар бой бўлиш фазилатига эга? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2016 | 22:12 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 17 Апрел 2016 года
4 532

Қайси бурждагилар бой бўлиш фазилатига эга?

Қайси бурждагилар бой бўлиш фазилатига эга?

Қўй. Бадавлат бўлишингиз мумкин, лекин ҳаммадан ўзиб кетишга, камида бошқалардан ортда қолмасликка интилиш туфайли пул қўлингизда кўп сақланмайди. Пулни сақлаб қолиб, кўпайтириш – бу Сизга тўғри келмайди, пул топгандан кейин сарфлаш керак-да, қабилида яшаш - мана бу Сизга хос.

Бузоқ. "Ҳеч қачон истаганингча пул тополмайсан", мана бу Сизнинг шиорингиз. Машина, дала ҳовли, данғиллама уй - ҳаммасига эга бўлсангиз ҳам, нимадир етишмаётгандек туюлади. Ахир пулнинг кўпи бўладими?! Ишга муккасидан кетиб, унча-мунча пул топишингиз мумкин, лекин даромад кам-камдан келади.

Эгизаклар. Пул топиш борасида бошингизда минглаб усуллар тайёр. Далоллик қилиш, авто, газета-журнал сотиш сизга тўғри келади. Пулни ҳавога совуриш Сизга хос, шу билан бирга ҳаводан пул қилиш ҳам қўлингиздан келади. Эрталабдан кечгача ишлагандан кўра, кам вақт сарфлаб, тез-тез пул топиш Сизнинг жону дилингиз.

Қисқичбақа. Сизга келажак учун пул жамлаб қўйиш, бирон юмуш учун гилам остига пул ташлаб қўйиш оддий хол. Пул сиз учун молиявий барқарорлик, таянч демакдир. Оилавий пудрат Сизга энг мақбул усул кўринади: нон ёпиш, энага бўлиш ҳам ёмонмас. Энг муҳими, пулни уйга ташиш – камида қоплаб.

Арслон. Ўйин, лотерея, байрамона томошаларга пул сарфлаш ёқади. Реклама, тақдимот, оилага – бола-чақага пул кўплаб сарфланади. Зебу зарга, заргарлик буюмларига сармоянгизни аямайсиз. Бундай кетаверишда пул ҳеч нарсага етмайдигандек туюлади. Лекин сахий қўлга пул ҳам тез ёпишаверади.

Паризод. Жуда хасис ва майда-чуйдага аҳамият берадиган одам. Агар ишчиларга кам пул тўласам, улар қанча чидайди, қабилида иш юритиш хосдир. Билимга, китобларга, янги нарсаларни ўрганишга пул аямайсиз. Пул топиш учун ишлаш керак, мана Сизнинг шиорингиз.

Тарози. Шерикчиликсиз пул топиш мушкул. Бир ўзингиз топган пулингиздан кўпроқ сарфлаб юборасиз. Деярли ҳамма нарса учун ҳақ тўлаш зарур. Шунинг учун ҳомий шерик топганингиз маъқул. Пулли бўлгандан кўра нуфузли бўлган афзалроқдир. Шу қабилида иш юритасиз, зеро, нуфуз ҳам маблағ келтириши мумкин.

Чаён. Асосий сармоянгиз кредитда. Ўзгаларнинг пулини ҳеч ким Сиз каби осон сарфламайди. Суғурта бадаллари, корпоратив фондлар Сизга тўғри келади. Бой мерос олишингиз ҳам ҳеч гапмас. Таваккалчиликка қўл урсангиз ҳам ўйлаб иш кўринг. Шунда пулингиз ҳам бўлади, қарзингиздан ҳам қутуласиз.

Ўқотар. Майдалашиб ўтирмайди. Кўп пул сарфлаш жону дили. Улар ҳатто оғир кунлар (кармондаги пул нуқтаи назаридан) қандай бўлишини билишмайди ҳам, ўз бошига тушгунига қадар. Туризм, экспорт-импорт, халқаро ҳуқуқ каби соҳаларни яхши ўзлаштиради. Мана шундан пул дарё каби оқиб келади.

Тоғ эчкиси. Нима учун айнан мен – бу савол Сизни қийнаб келади. Барча қийинчиликлар, пул етишмаслиги фақат Сизнинг пешонангизга ёзилгандек. Ҳашаматни ёқтирмаслигингиз учун шундайдир, балки. Ахир пул ҳам уни ёқтирганларга келади. Ўзингизни чеклаб яшагандан кўра маза қилиб ҳаёт гаштини сурсангиз-чи!

Қовға. Дўстларингиз орқали бойликка эришишингиз мумкин. Кутилмаган ихтиролар, хаёлга сиғмас ғоялар орқали маблағ топишингиз мумкин. Ўзига хос бойлик орттириш йўллари ҳам ўз нафини беради. Умуман олганда жадал технологиялар Сизнинг даромад манбаингиз ҳисобланади.

Балиқ. Хаёлот оламида яшаш зарарли эмас, албатта, лекин бу билан дарахт кўкармайди. Пулини гадой ва тиланчиларга тарқатиш учун аввал уни яхшигина тахлаб қўйиш лозим. Нефт ёки табиий газ билан ишлаш яхшигина даромад келтириши мумкин. Катта сармоя катта хайрияга имкон беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru