Арслон (23 июль – 23 август) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-04-2016 | 16:54 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 19 Апрел 2016 года
839

Арслон (23 июль – 23 август)

Арслон (23 июль – 23 август)

Рамзлари: арслон, оққуш.

Ранглари: қирмизи (тўқ қизил), тилларанг, тўқ сариқ, алвонранг (оч қизил), қора (оқ – омадсиз ранг).

Тошлари: қаҳрабо, хризолит, топаз, лаъл, олмос.

Гуллари: саллагул, ҳамишабаҳор, гладиолус, хризантема.

Омадли рақамлари: 1, 5, 9, 11.

Омадли куни: якшанба.

Омадсиз куни:
шанба.

23 июль - 1 август оралиғида туғилган арслон буржи вакилларини Сатурн сайёраси бошқаради. Улар ҳаётга синовчан нигоҳ ташлайди. Ҳар бир воқеа-ҳодисани юрагидан ўтказиб, сўнг идрок этади. Йирик адиб бўлиб етишиши мумкин. Шунингдек, ташкилотчилик қобилиятига эга. Матонатли. Катта миқдорда пул ишлаб топиши мумкин. Мақсадига эришиш йўлида қатъиятли. Қийинчиликларга бардошли. Оғир-босиқ, масъулиятни чуқур ҳис этади. Фарзандлари билан муносабатлари анчайин мураккаб кечади. Танишлари ниҳоятда кўп. Ҳаётий қуввати пастроқ.

2-12 август оралиғида туғилган арслон буржи вакилларини Юпитер бошқаради. Улар кўпинча ўз фикрини, ҳатто ноҳақлигини билса ҳам, устун қўяди. Ҳамиша кўпчиликдан ажралиб туришга интилади. Иқтидорли нотиқ, актёр, мусаввир. У чизган натюрмортни кўрсангиз, суратда акс этган мевалар сўлагингизни оқизиб юборади. Ҳаётда доимо муваффақиятга эришади. Омад унинг ортидан эргашиб юради. Атрофдагиларнинг унга ҳаваси келади. Амал поғонасидан осон юқорилайди. Танқидга тоқати йўқ. Ажойибу ғаройиб режалар тузади.

13-23 август оралиғида туғилган арслон буржи вакилларини Марс бошқаради. Уларнинг ҳаётида ва хизмат фаолиятида тез-тез ўзгаришлар юз бериб туради. Буюк спортчи бўлиб етишиши, ҳарбий ва сиёсий соҳада оламшумул шуҳрат қозониши мумкин. Мансабпараст. Умрида бир неча бор никоҳдан ўтиши мумкин. Ўзининг фикрига қўшилмайдиганларга нисбатан тоқатсиз ва қўпол. Рақиблари билан тезда даҳанаки жангга киришиши, ҳатто муштлашиб кетиши мумкин. Қадди-қомати худди спортчиларникига ўхшайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru