«Сиз қандай куласиз?” Психoлогик тест » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2016 | 16:52 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 20 Апрел 2016 года
1 633

«Сиз қандай куласиз?” Психoлогик тест

«Сиз қандай куласиз?” Психoлогик тест

Инсонни кулгусига қараб уни феълини билиш мумкин. Сизни кулишга мажбур қилган суратни танланг.

1. Кулганингизда оғзингизни қўлингиз билан беркитасизми? Агар шундай қилсангиз, сиз ўз кучингизга етарлича ишонмайсиз. Сиз ўзингиздан иккиланасиз ҳамда четда қолишни хоҳлайсиз. Бизнинг маслаҳат: ўзингизни танқиддан ҳамда ич-ичингизни қайғуга берилишидан асранг.

2. Кўп ҳолларда кулаётганда бошни орқага кўтарасизми? Агар жавоб ҳа бўлса, сиз ўта ишонувчан бўлиб, сахий табиатли инсонсиз. Баъзида ўз ҳиссиётларингизга берилиб кутилмаган ишларга қўл урасиз. Бундан кўра ақлга таянган маъқул.

3. Кулаётганингизда юзингиз ёки бошингизга қўлингизни теккизасизми? Агар шундай қилсангиз сиз – хаёлпарастсиз. Бу албатта ёмон эмас, ахир уддасидан чиқа олмайдиган ишларни хаёл қилиш яхши эмасми? Ҳаётга реал боқиб, ҳаётий муаммоларни ҳал қилинг. Мана шу бизни сизга берадиган маслаҳатимиздир.

4. Кулаётганингизда бурнингизни буруштирасизми? Агар шундай қилсангиз, сизнинг ҳисларингиз ҳамда қарашларингиз тез ва кўпинча ўзгариб туради. Сиз ҳиссиётларга берилувчан ва инжиқ инсонлар тоифасига мансубдирсиз. Кайфиятингиз тез ўзгариши нафақат сизни ўраб турган инсонларга, балки ўзингизга ҳам мураккаблик туғдиради.

5. Оғзингизни очиб, баланд куласизми? Агар шундай бўлса, сиз ҳаракатчан ҳамда қизиққон инсонлар сирасига кирасиз. Сизга вазминлик ва ўзингизни тутишни ўрганиш фойдадан холи бўлмайди.

6. Асталик билан кулаётганда бошингизни пастга эгасизми? Агар шундай қилсангиз, сиз ўта виждонли ҳамда меҳрибон инсонлар тоифасига кириб, ҳар қандай вазиятга мослаша оласиз. Сизнинг ҳисларингиз ва ишларингиз ҳамиша назоратингиз остида бўлади.

7. Кулаётганингизда даҳанингизни ушлайсизми? Агар шундай қилсангиз, қандай ёшда бўлишингиздан қатъий назар сиз феълингизда ёшлик хусусиятларингизни сақлаб қолгансиз. Шу сабабли кўпинча ишларингизни кўп ўйламасдан амалга оширасиз.

8. Кулаётганингизда кўзларингизни юмасизми? Агар жавобингиз ҳа бўлса, сиз ўзингизга ишонасиз, қатъиятлисиз ва ақлингизга таяниб иш кўрадиган инсонлар тоифасига кирасиз. Сиз ишчансиз ва талабчансиз. Баъзи ҳолларда талабчанлигингиз керагидан ортиқ бўлса – бундай ҳолларда ўзингизга бошқа томондан қарашга ҳаракат қилинг.

9. Сизнинг ўзига хос кулиш одатингиз бўлмасачи? Агар шундай бўлса сиз ҳамиша ўз фикрингизга таяниб иш қилувчилар қаторига кирасиз. Бу сизни ўраб турган инсонларга ёқмаслиги ҳам мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru