Сунбула (24 август – 23 сентябрь) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2016 | 18:47 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 20 Апрел 2016 года
937

Сунбула (24 август – 23 сентябрь)

Сунбула (24 август – 23 сентябрь)

Рамзлари: сунбула, куб.

Ранглари: оқ зангори, кўк, бинафшаранг.

Тошлари: нефрит, сердалин, ақиқ, яшма, топаз, мармар.

Гуллари: қўқонгул, туятовон, лолақизғалдоқ.

Омадли рақамлари: 3, 5, 6, 12, 20, 27.

Омадли куни: чоршанба.

Омадсиз кунлари: пайшанба, жума.

24 август - 2 сентябрь оралиғида туғилган сунбула буржи вакилларини Қуёш бошқаради. Улар узоқ умр кўради. Ўта камтар, уятчан. Қўли гул уста. Анча-мунча нарса ясай олади. Математикага қобилияти ниҳоятда кучли. Моҳир ташкилотчи. Интеллектуал салоҳияти кучли. Ҳар қандай вазиятни олдиндан кўра олади. Ҳаракатчан. Сафар ва саёҳатларга чиқишни яхши кўради. Бошқалар билан осон танишиб, тез тил топишади. Пулни осон топиб, тез сарфлайди.

3-12 сентябрь оралиғида туғилган сунбула буржи вакилларини Венера бошқаради. Улар тежамкор, аммо зиқна эмас. Меҳнатсевар, интизомли, ўз хатоларини тан олиб, тузатади. Ҳар қандай вазиятда ўта сабр-тоқатли ва иродали эканлигини намойиш қилади. Романтик саргузаштларга ўч. Ҳаётда чиройли нарсаларни, айниқса, тақинчоқларни яхши кўради. Ташқи жиҳатдан ҳамиша чиройли кўринади. Шеъриятга ва мусиқага иқтидори бор. Истараси ниҳоятда иссиқ.

13-23 сентябрь оралиғида туғилган сунбула буржи вакилларини Меркурий бошқаради. Улар механика, моддий объектлар билан боғлиқ серқирра иқтидор соҳиби. Тоштарошликдан тортиб атом реакторлари ясашгача қўлидан келади. Кашфиётлар қила олади. Ўзига хос фикрлайди. Илм-фанда, педагогика, дастур яратиш, тиббиёт соҳаларида улкан ютуқларга эришади. Оилавий ҳаётда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Ҳамиша ҳам муносабатларини жиддий, ҳис-туйғуларини чуқур, самимий деб бўлмайди. Ўз фикрини аниқ, далил-исботлар билан баён эта олади. У дилкаш ҳамсуҳбат, талантли журналист бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru