Олимлар нега бегона жойда уйқу келмаслигини аниқлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-04-2016 | 17:30 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 22 Апрел 2016 года
1 278

Олимлар нега бегона жойда уйқу келмаслигини аниқлашди

Олимлар нега бегона жойда уйқу келмаслигини аниқлашди

Кўпчилик янги жойга борганида ухлашга қийналади. Олимларнинг фикрига кўра, бу янги жой хавфсиз эмас деб қабул қилинганидан содир бўлади. Шунинг учун миянинг ярми ҳушёрликни сақлаган ҳолда енгил мудрайди, холос. Тадқиқот Current Biology журналида чоп этилди, дея ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Тадқиқот давомида мияни сканерлашнинг турли услублари, жумладан, МРТ (магнит-резонансли томография) қўлланди. Нотаниш жойда одамларнинг ухлаши қийин кечиши, мия шарининг чап қисми эса одатдагидан кўра енгил уйқуга кетиши олимлар эътиборини тортди. Бундан ташқари, мия ноодатий овоз ва бошқа ташқи омилларга кескинроқ таъсирланиши аниқланди.

“Олинган хулосалар бегона жойда ухлаш қийинчилиги ноодатий ва хавфли муҳитда яшовчанликни таъминлаш учун зарурлиги тўғрисидаги гипотезани тасдиқлайди. Бу битта ярим шарнинг иккинчисига нисбатан бедорроқлиги ҳисобига амалга ошади. Шунинг учун, ухлаётган одам нотаниш ташқи сигналларга осонгина уйғонади”, - аниқлик киритди Брауновский университети когнитив лингвистика ва психология бўйича мутахассис, тадқиқотнинг етакчи муаллифи Юка Сасаки.

Бироқ, тадқиқот муаллифлари таъкидлаганидек, инсон мияси осон мослашади. Шунинг учун, тез-тез янги жойларда бўладиган одамлар ҳар доим ҳам уйқу билан боғлиқ муаммога дуч келаверишмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru