Тарози (23 сентябрь – 23 октябрь) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 17:56 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 24 Апрел 2016 года
1 707

Тарози (23 сентябрь – 23 октябрь)

Рамзлари: тарози, китоб.

Ранглари: тўқ зангори, кўк, яшил.

Тошлари: опал, ложувард, олмос, маржон, сапфир, берилл, яшил яшма, биллур, хризолит.

Гуллари: календула, атиргул, бинафша.

Омадли рақамлари: 2, 6, 7, 8, 9, 15.
Тарози (23 сентябрь – 23 октябрь)

Омадли кунлари: жума, шанба.

Омадсиз кунлари: сешанба, якшанба.

23 сентябрь - 2 октябрь оралиғида туғилган тарози буржи вакилларини Ой бошқаради. Улар ўзини эзилганлар ва ҳақоратланганларнинг ҳимоячиси деб билади. Муҳтожларга охирги кўйлагини ечиб беришга ҳам тайёр. Тасвирий санъат ва мусиқани чуқур ҳис этади. Таъсирчан бўлгани учун тез хафа бўлиб қолиши мумкин. Санъатни, табиатни севади. Ҳам жисмонан, ҳам маънан гўзал. Табиат билан жонли мулоқотга киришишни яхши кўради. Унинг учун оиласи, фарзандлари ҳамма нарсадан азиз, қадрли. Севса умринг охиригача севади, садоқатли бўлади. Севгилиси учун ҳамма нарсага тайёр.

3-13 октябрь оралиғида туғилган тарози буржи вакилларини Сатурн бошқаради. Улар ёлғизликни яхши кўради. Доимо ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиб, таҳлил этиб туради. Ҳамма иши жойида бўлган ҳолларда ҳам ўзидан қониқиш ҳосил қилмайди, шубҳа-гумонлардан халос бўлолмайди. Ҳамиша изланишда бўлади. Аниқ фанларга қобилияти кучли. Ҳис-туйғуларини очиқ-ошкора намоён этишга ийманади. Ҳатто катта оилада ҳам ўзини ёлғиз ҳис этади. Севимли одамлари билан аразлашиб қолиши мумкин. Ўта ақлли. Дўст сифатида садоқатли.

14-23 октябрь оралиғида туғилган тарози буржи вакилларини Юпитер бошқаради. Улар мусаввирлик, рақс тушиш, чеварлик бобида тенги йўқ. Кўринишидан мафтункор бўлса ҳам, севги борасида қийинчиликларга дуч келади. Ўткинчи туйғуларни бошдан кечиради. Баъзида ҳафсаласи пир бўлади, баъзида бахт қуши бошига қўнади. Дунёқараши кенг, очиқ юз. Ўзгаришларга интилади. Сахий ва бағрикенг. Фалсафага, динга, сирли билимларга қизиқади. Жамоат ишларида фаол қатнашади. Ташкилотчилик қобилиятига эга.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru