Ёй (Ўқотар) (23 ноябрь – 21 декабрь) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 18:56 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 24 Апрел 2016 года
1 473

Ёй (Ўқотар) (23 ноябрь – 21 декабрь)

Ёй (Ўқотар) (23 ноябрь – 21 декабрь)

Рамзлари: кентавр (афсонавий ярим одам, ярим от махлуқ), ўқчи, юлдуз, ҳасса (подшоҳлик аломати), кўтарилган кўрсаткич бармоқ.

Ранглари: кўк, зангори, бинафшаранг, тўқ қизил.

Тошлари: феруза, топаз, аметист, хризолит, опал, лаъл, сапфир, зумрад, ақиқ.

Гуллари: чиннигул, атиргул, хризантема.

Омадли рақамлари: 3, 4, 9.

Омадли куни: пайшанба.

Омадсиз куни: чоршанба.

23 ноябрь - 1 декабрь оралиғида туғилган ёй буржи вакилларини Меркурий бошқаради. Мустақиллик уларнинг феълидаги энг асосий хусусият. Ҳар қандай чекловга тиш-тирноғи билан қарши. Тез фикрлайди. Математикага қобилиятли. Таҳлил қилиш хусусияти кучли. Қўли гул. Бошқаларни қонун ёрдамида ҳимоя қилишга ўзида эҳтиёж сезади. У ажойиб ҳуқуқшунос бўла олади. Мулоҳазакор, хушмуомала, эҳтиёткор. Бир кўришдаёқ ўзига ишонч уйғотади. Ҳеч кимни хафа қилишга қодир эмасдек туюлади. Моҳир ташкилотчи, музокаралар олиб боришга уста. Савдо-сотиқ, тадбиркорлик бобида омадли.

2-11 декабрь оралиғида туғилган ёй буржи вакилларини Ой бошқаради. Уларнинг тасаввури бениҳоя ривожланган. Ажойиб ҳикоячи ва хаёлпараст. Феъли юмшоқ ва очиқ. Зўр руҳшунос. Одамларни юпатиб, қалб дардига малҳам қўя олади. Мулоҳазакор. Гоҳида умидсизликка берилади. Ҳаётида кўплаб ўзгаришлар юз беради. Сирли воқеаларга қизиқади. Ўзига ишонади, келажакка ишонч билан қарайди. Аждодларининг удум ва анъаналарини ҳурмат қилади. Атрофидагиларга ҳамиша ёқади. Ҳиммати баланд. Доимо аёлларни ҳимоя қилади, уларга беғараз ёрдам беради, ҳомийлик қилади.

12-21 декабрь оралиғида туғилган ёй буржи вакилларини Сатурн бошқаради. Улар букилмас ирода, ўткир ақл соҳиби. Катта миқдордаги молиявий маблағларни ҳам оқилона бошқара олади. Муҳим махфий маълумотларни унга ишониб айтиш мумкин. Қийин вазиятлардан чиқиб кетиш қобилиятига эга. Ёши ўтган сайин файзли бўлиб боради. Умрининг иккинчи ярмида обрў-эътибор қозонади, тўкинчиликка эришади. Ўзини чеклай олади, билим доирасини доимо кенгайтириб боради. Олдига узоққа мўлжалланган мақсадлар қўйиб, уларга эришади. Сиёсат, юристлик, маъмурий фаолият, раҳбарлик соҳаларида катта муваффақиятларга эришади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru